Линклар

Бухорода туғилган Шавкат, Миромон ва Мирзиёлар бугун 3 кунлик бўлди


Uzbekistan - Qalampir infants

Жорий йилнинг 28 март куни Бухоро шаҳри, Фатҳобод кўчаси, 20-уй, 1-хонадонда яшовчи Жамшид Шодиев 3 ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда ўзида йўқ хурсанд бўлган ота таҳририятимизга маълум қилди, деб хабар қилди qalampir.uz сайти.

“Исмим Жамшид Шодиев, Бухоро шаҳриданман. 2017 йилнинг 28 мартида 3 ўғил эгизакли бўлдим! Фарзандларимнинг исмини Шавкат, Миромон ва Мирзиё қўйдим. Хурсандчилигимни сизлар орқали бутун Ўзбекистонга етказмоқчиман”, деган ота.

Андижондаги оилалардан бирида туғилган 3 эгизак ўғилларга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти шарафига Ислом, Абдуғани ва Каримжон деб исм берилган эди, деб эслади qalampir.uz.

XS
SM
MD
LG