Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:42

Боб Дилан Стокхольмда Нобель медалини олади


Америкалик қўшиқчи ва шоир Боб Дилан Нобель медалини олиш учун Стокхольм шаҳрига келди.

Мукофотни топшириш маросимининг қаерда бўлиши айтилмаяпти.

Швед қироллик академияси вакили Сара Даниуснинг айтишича, Дилан илтимосига кўра, маросимда фақат академия аъзолари иштирок этади.

Шунингдек, 75 ёшли Дилан Нобел мукофоти совриндорлари учун мажбурий ҳисобланган академияда маъруза қилишдан ҳам бош тортган.

2016 йилнинг адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати Боб Дилан 10 июнга қадар анъанавий Нобель маърузасини ўқиши ва бунинг учун 8 миллион крон (909 минг доллар) миқдоридаги мукофотни ҳам олиши керак эди.

2016 йилги адабиёт бўйича Нобел мукофоти билан АҚШлик машҳур қўшиқчи Боб Диланни тақдирлашга қарор қилинган.

Бу билан Боб Дилан Нобел мукофоти тарихида тақдирланган илк қўшиқ ижодкори бўлган.

75 ёшли рок афсонаси Нобел мукофотига "буюк Америка қўшиқ анъанаси доирасида янги шеърий ифодаларни ижод қилгани учун" муносиб топилган.

1 - 2 апрель кунлари Стокхольмда Бобо Диланинг концерти бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG