Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 11:08

Петербург мэри жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон ватандоши борлигини айтди

Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 14 киши ўлган, 51 йўловчи жароҳат олган. Россия Бош прокуратураси ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.


Резюме

Санкт-Петербург метросининг 2 станциясида портлаш бўлди.

Жами 14 киши ўлди, 51 йўловчи жароҳат олди.

Метрода яна бир портламаган бомба топилди.

Бош прокуроратура ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Жароҳатланганларнинг рўйхати эълон қилинди.

Дастлабки тергов ҳужумни худкуш қилганини кўрсатгани айтилди.

Рус матбуоти эҳтимолий ҳужумчи марказий осиёлик, деб хабар тарқатди.

Санкт-Петербург метросида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда блогер Илья варламов хабар қилди. У эълон қилган фотоларда жабланганлар акс этган. ТАСС ахборот агентлигига кўра, портлаш метронинг “Сенная плошчадь” бекатида содир бўлган.

Ҳодиса “Сенная” ва “Технология институти” станцияларида содир бўлгани айтилмоқда. Полиция вагонда содир бўлган портлаш оқибатида жароҳат олган ва ўтган йўловчилар сони жуда кўплигини таъкидламоқда.

Портлаш Москва вақти билан соат 15 нинг атрофида содир бўлган. Метронинг «Парк Победи», «Электросила», «Московские ворота», «Фрунзенская», «Технологический институт», «Сенная площадь» ва «Гостиный двор» бекатлари ёпиб қўйилди.

Давомини ўқинг

Шарҳларни кўринг (63)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG