Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:47

Ўзбекистонда уруш қатнашчиларига 2 миллион сўмдан пул мукофоти берилади


Тошкентда 2012 йилнинг 9 майида олинган сурат.

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига икки миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Бу ҳақдаги фармонни Шавкат Мирзиёев имзолагани тўғрисида ўзбек матбуоти 4 апрель куни хабар берди.

Фармонда таъкидланишича, мукофот 9 майlf Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши ва Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги нишонланиши муносабати билан берилади.

Мирзиёевнинг Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги яна бир қарорида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда ўз уй-жойига эга бўлмаганларига турар жой ажратиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида 9 май куни соат 21:00 да байрам салютини ташкил этиш вазифаси юклатилган.

XS
SM
MD
LG