Навоий шаҳрига Умарбек Ҳалилов ҳоким этиб тайинланди.
Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги сайтида маълум қилинди.
Бунга қадар у Ўзбекистон президенти Девонида ишлаган, Давлат маслаҳатчиси хизматида бош инспектор лавозимини эгаллаган.
У Навоий шаҳрининг аввалги ҳокими Неъматилла Ахатов ўрнини эгалламоқда.
Ахатов нима учун лавозимидан олингани ва қайси ишга ўтказилгани номаълум.