Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:59

Асад: кимёвий қурол ишлатилгани ҳақидаги маълумотлар "100% уйдирма"


GRAB - Assad Denies Chemical Attack
GRAB - Assad Denies Chemical Attack

Сурия президенти Башар Асаднинг таъкидлашича, ўтган ҳафта унинг армияси кимёвий қурол ишлатгани ҳақидаги маълумот "100% уйдирмадир".

13 апрелда Франс Пресс агентлиги Асад билан бўлган суҳбатни тарқатди.

Унда Асад ҳукумати дунё ҳамжамиятига кимёвий қуролнинг барча заҳираларини топширганини билдирди.

"Ҳеч қанақа ҳужум қилиш буйруғи бўлмаган, - деди Асад. - Биз ўз заҳираларимиздан бир неча йил муқаддам воз кечганмиз".

Суриянинг исёнчи кучлар назоратидаги Идлиб шаҳрида кимёвий қуролнинг ишлатилиши оқибатида 80дан зиёд одам ҳалок бўлганди.

Асад ҳодиса юзасидан мустақил текширув ўтказиш кераклигини айтган.

XS
SM
MD
LG