Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:22

Каримов даврида ишдан олинган Жўраев Бекободга ҳоким бўлди


Тошкент вилояти Бекобод шаҳри/

Президент Ислом Каримов томонидан 2013 йилда қаттиқ танқид қилиниб, ишдан олинган Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Туроб Жўраев Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

2004—2008 йилларда Молия вазири ўринбосари, Халқ таълими вазири, 2008—2011 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида шилаган Жўраев 2011 йилда Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланган эди.

2013 йилнинг сентябрида эса у қаттиқ танқид қилиниб, ишдан олинганди. Шундан сўнг Жўраев раҳбарлик лавозимида ишламаган.

Бекобод туманининг аввалги ҳокими Рустам Холматов Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилган.

XS
SM
MD
LG