Линклар

Мирзиëев "Миллий боғ" ҳудудида "Адиблар хиёбони" тузишга қарор берди


"Адиблар хиëбони"да ўтган йилларда вафот этган Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидовга ҳайкаллар ўрнатилади.

18 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида" қарор берди.

Қарор матни ЎзА миллий агентлигида эълон қилинди.

Президент қарорига кўра¸ "Адиблар хиëбони"да "миллий адабиётнинг улкан намояндалари" Озод Шарафиддинов¸ Эркин Воҳидов¸ Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуфга ҳайкал қурилади¸ Тошкентдаги Ҳамид Олимжон¸ Ғафур Ғулом ва Зулфия ҳайкаллари ҳам шу хиëбонга кўчирилади.

Ижроси Бош вазир Абдулла Ариповга топширилган мазкур қарорда шунингдек Навоий боғида Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмаси учун янги замонавий бино қуриш ҳам айтилган.

XS
SM
MD
LG