Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:19

Москвада Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди


Москвада Ўзбекистонга нефть етказиб бериш масаласи бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди. Бу ҳақда Россия энергетика вазири ўринбосари Кирилл Молоднов 18 апрель куни маълум қилди.

Унга кўра, ҳозирда ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали нефть етказиб бериш масаласи ўрганилмоқда.

“Ҳозир, қозоғистонлик ҳамкорларимиз фикрлари эътиборга олиниб, нефть етказиб бериш бўйича иккита маршрут ўрганилмоқда”, деб билдирди Молоднов.

Президент Мирзиёевнинг 4-5 апрель кунилари Москвага қилган давлат ташрифи доирасида Ўзбекистонга Россиядан 500 минг тонна нефть етказиб бериш юзасидан ҳукуматлараро меморандум имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG