Линклар

Ўзбекистонда олийгоҳ талабаларининг 98 фоизи иш билан таъминлангани иддао қилинди


Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олийгоҳлар битирувчиларнинг 98 фоизи иш билан таъминланаётганини билдирди.

Вазирликка кўра, ишга жойлаштирилган битирувчиларнинг 70-80 фоизи ўз мутахасислиги бўйича ишламоқда.

“Грант асосида ўқиган битирувчиларнинг юз фоизи тўлиғича ўз мутахасислиги асосидаги ишларга жойлаштирилади. Бюджетда ўқиган талабалар барча талабалар сонининг 30 фоизини ташкил этгани учун ҳам уларга мутахасислиги бўйича иш топилиши осонроқ кечади”, деб билдирди вазир ўринбосари Мажит Каримов 20 апрелда ўтган матбуот анжуманида.

XS
SM
MD
LG