Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:21

Ўзбекистонда ОТМ талабалари сони 2021 йилгача 18 фоизга оширилади


Талабалар қабул қилишнинг умумий кўрсаткичлари 2021 йилгача босқичма-босқич равишда 18 фоизгача оширилиши лозим.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни имзолган «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорда айтилган.

Президент қарори билан олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, уларни замонавий ўқув-илмий лабораториялари, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш мақсадида Олий таълим тизимини 2017−2021 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Бугунги кунда ҳар йиллик қабул квотаси, хорижий ОТМлар филиаллари ҳисобга олинмаганда, 63 минг нафарга яқинроқни ташкил этиши айтилган ҳужжатда.

XS
SM
MD
LG