Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди.


АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис

АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди.

Мэттиснинг сафари Балх вилоятида ҳукумат кучларининг ҳарбий базасига толибларнинг қонли ҳужумидан сўнг, Афғонистон Мудофаа вазири, Қуролли Кучлар штабининг бошлиғи ва бир неча юқори лавозимли зобит ишдан олинган кунга тўғри келди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Мудофаа вазири, генерал Абдулло Ҳабибийни, ҚК штаби бошлиғи Қадамшоҳ Шаҳим ва Балхдаги 2009-ҳарбий базанинг уч нафар юқори лавозимли зобитини лавозимидан бўшатди. Тез орада ҳарбий прокуратура толибларнинг ҳарбий базага ҳужумини тергов қилиш доирасида бу зобитларни сўроқ қилишни бошлайди.

21 апрель куни толиблар ҳукумат кучларининг Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳри ёнидаги ҳарбий базасига ҳужум қилганди ва камида 140 ҳарбий хизматчини ўлдирганди.

Афғонистон расмий манбалари таъкидлашича, ҳужум қилишдан олдин толиблар ҳукумат армиясининг махсус уст-бошини кийиб олганлар. Бу Афғонистонда ҳарбий базага қилинган ҳужумлардаги энг кўп қурбон беришдир.

Мамлакат Қуролли Кучларининг вакилига кўра, ҳужум аскарлар база ҳудудидаги мачитдан жума намозидан чиқаётганда рўй берган. Жангарилар ошхонада бўлган аскарларни ҳам отиб ташлаган. Толиблар база мудофаасининг ташқи томонини ёриб ўтиш учун қўпорувчи-худкушлардан фойдаланишганини билдирди. Толиблар томонидан талофат камида ўн кишини ташкил қилади.

Толиблар Мозори Шварифдаги базага ҳужум қилганда ҳарбийлар ҳалок бўлганлиги муносабати билан 23 апрель куни Афғонистонда миллий мотам эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG