Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 15:28

Эрон Oлий суди жосусликда айбланаётган аёлга чиқарилган ҳукмни кучда қолдирди


Зағарий-Ретклифф турмуш ўртоғи ва қизчаси билан.

Эрон Oлий суди миллий хавфсизликка таҳдид солишда айбланаётган Нозанин Зағарий-Ретклиффга чиқарилган беш йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда халқаро матбуотга унинг оила аъзолари маълум қилди.

Зағарий-Ретклифф ҳам Британия, ҳам Эрон фуқаролигига эга бўлиб, Thomson Reuters Foundation хайрия жамғармасининг лойиҳа менежери ўлароқ ишлаб келган. 2016 йилнинг апрелида Британияга қайтган Зағарий-Ретклиффни икки яшар қизи билан Теҳрон аэропортида Эрон инқилобий гвардияси қўлга олган эди.

Эрон матбуоти тарқатан хабарларга кўра, Зағарий-Ретклифф 2009 йил радикал президент Маҳмуд Аҳмадийнажод қайта сайланганидан кейин Эрондаги тузумни "ағдаришни режалаштиришда айбланмоқда.

Жамғарма ҳамда Зағарий-Ретклиффнинг оила аъзолари бу айбловларни рад этиб келади. Оила аъзоларининг айтишича, Эрон инқилобий гвардияси Зағарий-Ретклиффни жосусларни тайёрлаб, уларни ёллагинини тан олишга чорлаган, аммо у бундай қилишдан бош тортган.

Махфий тарзда ўтказилган судлар ортидан ўтган йилнинг сентябрь ойида Зағарий-Ретклифф беш йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Унинг турмуш ўртоғи Ричард Ретклифф, Олий суд қарори ортидан уларда ҳукмни юридик жиҳатдан бекор қилиш учун бошқа имкон қолмаганини билдирди.

“Нозанин ўтган ҳафта якунида Олий судга қилган арзи рад этилгани ва унга чиқарилган 5 йиллик қамоқ жазоси ўз кучида қолганидан хабар топди”, деди Ричард Ретклифф.

“Ҳуқуқшуноси телефон орқали Нозанин иши бўйича суд энди бошқа ҳеч нима қила олмаслигини ҳамда бу иш ёпилганини айтди. Мазкур қарорни чиқариш учун ҳеч қандай суд эшитиши бўлмади”.

Эрон суд тизими мазкур иш бўйича шарҳ беришдан бош тортди.

Ретклифф рафиқаси ҳалиям унга қўйилган айбловларни аниқ билмаслигини айтди.

“Нозанин бегуноҳ. У дам олгани борган она, Лондонда ривожлантириш хайрия ташкилоти ишчиси холос”.

Британия Ташқи ишлар идораси Зағарий-Ретклиффнинг арзи рад этилгани ҳақидаги хабарлардан хавотирда эканлигини билдирди.

Идора матубот котиби “Бош вазир ва Ташқи ишлар котиби Зағарий-Ретклифф хонимнинг иши ҳақида Эрондаги ҳамкасбларига мурожаат қилди”, деди.

Лондон Зағарий-Ретклиффга чиқарилган ҳукмдан жиддий хавотирда эканлигини билдирди, лекин уни озод этишга чақиришгача бормади.

Thomson Reuters Foundation Лондонга жойлашган хайрия бўлиб, Reuters News агентлигидан мустақил равишда ишлайди. Ташкилот етакчиси Моник Вилла Зағарий-Ретклифф арзининг рад этилгани катта мағлубият эканлигини айтди.

Эрон икки фуқароликни тан олмайди ва уларга ёрдам беришдан бош тортади. Британиянинг Эрондаги элчиси ўтган йилда Зағарий-Ретклиффнинг қизи Габриеладан хабар олди. Габриела ҳозир Эронда онасининг ота-онаси билан яшамоқда.

XS
SM
MD
LG