Линклар

Ўзбекистон яна диний эркинликлар вазияти энг ёмон бўлган давлатлар қаторидан жой олди


АҚШдаги Халқаро диний эркинлик комиссиясининг 26 апрель куни эълон қилинган навбатдаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон дунёда диний эркинликлар вазияти энг ёмон бўлган давлатлар қаторидан 12 - марта жой олди.

Мазкур рейтингдаги биринчи ўнликда Ўзбекистон билан биргаликда Бирма (Мьянма), Хитой, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Саудия Арабистони, Судан, Тожикистон ва Туркманистон қайд этилган.

Ўзбекистон 12 йилдан бери диний эркинликлар борасида ташвиш уйғотиб келаётган давлат сифатида тилга олинади.

Ўзбекистон ҳукумати диний айблар билан қамалган маҳбуслар сони ҳақда маълумотларни жамоатчиликка ошкор этмайди.

Ҳукумат мулозимлари мамлакатда диний-сиёсий айблар билан қамалган маҳбуслар тоифаси йўқ экани, уларнинг ҳаммаси жиноий қилмиши учун жазо муддатини ўтаётган маҳбуслар эканини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG