Линклар

Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳрида 7 апрел куни ўзбекистонлик тарафидан содир этилгани айтилган теракт оқибатида жароҳат олган аёл жума куни касалхонада оламдан ўтган.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги швед ҳукуматидаги манбасига асосланиб хабар берди.

Шундай қилиб, Стокҳолмнинг Дроттнинггатан кўчасида юк машинаси одамларнинг устига ҳайдалгани оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди.

Ўшанда ўндан зиёд одам тан жароҳати олганди.

39 ёшли ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов ўша куни юк машинаси рулида бўлгани гумон қилинган.

Суд жараёнида Оқилов "ўз айбини тан олган" эди.

XS
SM
MD
LG