Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:07

Ўзбекистонда футбол бўйича Терма жамоалар маркази тугатилди


Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

Ўзбекистон Футбол федерация президенти Мираброр Усмоновнинг қарори билан Терма жамоалар маркази фаолияти тўхтатилди.

Футбол федерацияси матбуот хизматининг 2 май куни билдиришича, “Терма жамоалар маркази 2009 йилда ташкил этилган ва Адлия вазирлигида рўйхатга олинган эди. Терма жамоалар маркази кредиторларининг талабномалари икки ой мобайнида қабул қилинади”.

Футбол федерацияси терма жамоалар маркази нега тугатилгани тўғрисида тушунтириш бермади.

Марказнинг асосий вазифаси терма жамоаларнинг турли халқаро мусобақаларга тайёргарлигини ва уларда иштирок этишини мувофиқлаштириш бўлган эди.

Сўнгги бир неча йил ичида Футбол федерацияси раҳбарияти Трема жамоалар маркази фаолияти қониқарли бўлмаётганини танқид қилиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG