Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 09:21

Uzbekistan Airways Technics тожик учоқларини таъмир қила бошлади


Uzbekistan Airways Technics ширкатидаги ўзбекистонлик мутахассислар "Тожик Эйр" ширкатининг Боинг -767-300 учоғини таъмирдан чиқарган.

Иш жараёнида мутахассислар учоқ двигатели, ғилдираги ва автопилот тизимидаги нуқсонларни бартараф этишган.

Бундан аввал ўзбек мутахассислари "Тожик Эйр" ширкатининг Боинг 757-200 учоғини таъмир қилишганди.

Ўзбекистон ва Тожикистон орасида 1992 йилдан буён узилиб қолган ҳаво қатнови икки ой аввал қайта тикланган эди.

Ҳозирда Тошкент ва Душанбе шаҳарлари орасида ҳаво қатнови ҳафтасига икки марта амалга оширилмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG