Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:30

Россиядаги энг йирик подшипник заводи Ўзбекистондан 2 мингга яқин ишчи ёлламоқчи


Вологда подшипник заводи директорининг ўринбосари Виктор Попов ўзбек ишчилари билан учрашмоқда
Вологда подшипник заводи директорининг ўринбосари Виктор Попов ўзбек ишчилари билан учрашмоқда

Россиядаги подшипник саноатидаги энг йирик корхона – Вологда пошипник заводи (ВПЗ) Ўзбекистондан икки мингга яқин ишчи ва мутахассиларни ёллашга қарор қилган. Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ахборот хизмати раҳбари Карим Баҳриев маълум қилди.

Карим Баҳриевнинг айтишича, Тошкентга ташриф буюрган ВПЗ директорининг ўринбосари Виктор Попов 3 майнинг ўзида 200га яқин ўзбекистонлик билан суҳбат ўтказган.

Бундан ташқари, Баҳриевнинг қўшимча қилишича, Россиядан "Ренесанс" номли қурлиш ташкилоти Ўзбекистондан 12 минг одамни ишга олиш ниятидадир.

Карим Баҳриев агентлик ўтган йил Россиянинг турли минтақаларида бўлиб турли меҳнат шартномалари имзолаганини билдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвага қилган давлат ташрифи доирасида имзоланган 55та ҳужжат ичида "Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув" ҳамда "Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича келишув" ҳам бор эди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам 2012 йилда қилган чиқишларидан бирида Россияга иш излаб борган юртдошларини "дангасалар" деб атаган эди.

Карим Баҳриев Ўзбекистон ҳукуматининг хорижда ишлаётган ўзбекистонликларга ҳукумат муносабати "кардинал равишда" ўзгараётганини айтди.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ахборот хизмати раҳбари билан суҳбатни тингланг.

Карим Баҳриев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:22 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG