Линклар

Тошкент вилоятининг айрим туманларида чиябўрилар маҳалла ораламоқда


Чиябўри.

"Даракчи" нашри Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Ангрен, Қибрай, Бўстонлиқ, Зангиота, Паркент ва Чиноз туманларида бўри ва чиябўрилар кескин кўпайиб кетгани ҳамда улар тунда маҳаллаларни оралаётгани ҳақида хабар берди.

Газетанинг маҳаллий аҳолига таяниб хабар беришича, Зангиота туманида чиябўрилар мол ёки қўйларни еб кетаяпти. Бу туманларда одамлар тунда кўчага чиқишга қўрқиб қолган.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Р. Файзиев “Даракчи” нашрига бу маълумотни тасдиқлаган. Унга кўра, вазиятдан чиқиш мақсадида Тошкент вилояти овчилар бирлашмасига бўри ва чиябўриларни отишга рухсат берилди.

Аввалроқ март ойида Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида чиябўрилар 18 бош қўйни бўғизлаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG