Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:01

Мирзиëев Тошкент аэропортига Каримов номини беришга оид қарор чиқарди


Тошкент аэропортига Ислом Каримов номини бериш мустақил Ўзбекистон президенти хотирасини абадийлаштиришга қаратилган тадбирлардан бири¸ холос.

4 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев “Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида” қарор чиқарди.

ЎзА миллий агентлиги сайтида эълон қилинган бу қарорнинг Каримов хотирасини абадбийлаштириш тўғрисидаги аввалги қарор ижросини таъминлаш¸ шунингдек¸ “аэропорт инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш, Тошкент халқаро аэропортида замонавий талабларга мувофиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида” қабул қилингани айтилган.

Қарор номи Тошкент халқаро аэропорти номланишига оид бўлса-да¸ унинг асосий қисмиаэропорт инфратузилмасини яхшилаш чора-тадбирларига бағишланган.

Хусусан қарорда¸ "йўловчиларнинг божхона, чегара ва иммиграция тартиботларидан ўтиш вақтини қисқартириш; божхона, чегара ва иммиграция хизматлари, ички ишлар органлари ва аэропортда хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ходимлари томонидан хизмат ваколатларининг суиистеъмол қилинишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш; пойтахтга ва республикага келадиган йўловчилар, меҳмонлар ва хорижий делегацияларга хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлаш¸йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг багажи билан ишлашнинг технологик жараёнини оптималлаштириш; кузатиб қолувчилар ва кутиб олувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, махсус ажратилган ҳудудда автотранспортлар тўхташ жойларини ташкил этиш" вазифалари белгиланган.

Бу қарор бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Абдулла Ариповга топширилди.

XS
SM
MD
LG