Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:39

Россия ўзбекистонлик журналистнинг қочқинлик сўровини рад қилди


Худойберди Нурматов

​Россия миграция идораси мухолифатдаги “Новая газета” нашри мухбири Худойберди Нурматовга қочқинлик изловчи мақомини беришдан бош тортди. Али Феруз тахаллуси остида ишлаб келаётган асли ўзбекистонлик бу йигит эндиликда Россияни тарк этиши лозим. Акс ҳолда¸ ҳибсга олиниши ва хорижликларни сақлаш изоляторига Ўзбекистонга депортация қилиш учун жўнатилиши мумкин.

Полиция¸ Ўзбекистондан сиёсий сабабларга кўра чиқиб кетган Худойберди Нурматовни Россия ҳудудида охирги беш йил давомида ноқонуний яшаб келганлик ва ишга рухсатномасиз мухбир сифатида ишлаганликда айбламоқда.

Айни пайтда¸ Нурматов Ўзбекистон томонидан экстремистик гуруҳларга алоқадорлик айби билан халқаро қидирувга берилган.

Нурматов¸ бундай айбловларни рад этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG