Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 10:22

Тожикистонда 10 милиция ходими семизлиги учун ишдан бўшатилди


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ўз вазнини талаб даражасига тушира олмаган дастлабки 10 милиция ходимини ишдан бўшатди.

2016 йил охирида ИИВ раҳбари милиция ходимларига спорт билан шуғулланиш ва меъёрларга мос келиш учун дарҳол озишни буюрган эди.

“Йил бошидан бери фақат 10 дан зиёд одам озишни уддаламади. Қолган ходимлар 5 килограммдан 20 килограммгача вазн ташлади ва янада озиш учун спорт билан шуғулланишни давом эттиришмоқда», — деди маҳаллий ОАВларга ИИВ матбуот хизмати вакили.

Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржони Эмомали 10 милиция ходими ишдан бўшатилганини тасдиқлади. Унинг айтишича, яна юз ходим озишлари лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилган.

2016 йил декабрида Тожикистон ИИВ ходимларига йўриқномалар тарқатилган ва унда бўй билан вазннинг ўзаро мутаносиблигига доир меъёрлар, хусусан “бўйи 168-170 сантиметр бўлганида милиция ходимининг вазни 75 килограммдан ошмаслиги лозим”лиги кўрсатиб ўтилган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, тожик эркакларнинг 31,2 фоизи ва ёши 20 дан катта бўлган аёлларнинг 30,5 фоизи вазни тиббий меъёрлардан ортиқча.

XS
SM
MD
LG