Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 08:27

Ўзбек боксчилари Осиё чемпионатини 9 олтин медаль билан якунладилар


Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов кеча якунланган Осиё чемпионатида ҳам беллашувнинг энг яхши боксчиси ўлароқ эътироф этилди.

Ўзбек спортчилари бокс бўйича Осиё чемпионатида 9 та олтин медални қўлга киритдилар. Газета.uz хабарига кўра, бу мазкур турнир тарихида янги рекорддир.

Бокс бўйича Чемпионат Ўзбекистон пойтахтида 30 апрелдан 7 майгача ўтказилган.

Чемпионатда 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритган қозоғистонлик боксчилар иккинчи ўринни, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган ҳиндистонлик спортчилар учинчи ўринни эгалладилар.

XS
SM
MD
LG