Линклар

Бугун Тошкентда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам салюти отилади


Тошкентда бугун байрам мушакбозлиги бўлиб ўтади. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрга кўра, салютлар Алишер Навоий номидаги боғда соат 21:00 да отилади.

Хабар қилинишича, 9 май куни мамлакат кўчалари ва майдонларининг катта қисми Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган плакат ва стендлар билан безалган, тадбирлар ҳар бир туманда ўтказилган.

Пойтахтдаги боғларнинг деярли ҳар бирида уруш йиллари мусиқаси янграгани ҳамда истаган ҳар бир киши уруш давридаги ҳарбий либосда бўлган қизлар ва ўсмирлар билан суратга тушиши мумкин бўлгани айтилди..

Kun.uz нашрининг ёзишича, бугунги мушакбозлик узоқ вақт ичида илк бор ўтказилмоқда. "Албатта, 9 май кунига салютлар аввал ҳам отилган, бироқ Мудофаа вазирлиги жорий йилда қандайдир ўзгача кайфият беришни мақсад қилган", деб ёзди сайт.

XS
SM
MD
LG