Линклар

Осиё Чемпионлар Лигаси Ўзбекистон футбол жамоаларисиз давом этади


Эроннинг "Истиқлол" ва Ўзбекистоннинг "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ матчларида мағлубиятга учраган Тошкентнинг "Бунёдкор" ва "Локомотив" футбол жамоалари 1/8 финалга чиқа олмади.

Гуруҳ босқичи якунларига кўра, унда иштирок этган 32 клубнинг тенг ярими нимчорак финалга йўлланма олди.

Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" ва мамлакат вице-чемпиони "Бунёдкор" гуруҳ босқичини сўнгги ўринда якунлаб, 2017 йил ҳисобидан халқаро майдондаги иштирокини май ойининг ўзидаёқ тугатиб қўя қолди.

Бу Ғарбий минтақа мамлакатлари орасида энг ёмон натижа бўлди.

Эроннинг 3 та, Саудия ва БААнинг 2 тадан, Қатарнинг эса 1 та клуби плей-оффга йўлланмани қўлга киритди.

Чемпионлар лигаси регламентига кўра, жамоаларнинг муваффақиятсиз иштироки мамлакат квоталарига таъсир кўрсатади.

2015 ва 2016 йил Ўзбекистонга 3+1 квотаси берилган бўлса, 2017 ва 2018 йил учун бу кўрсаткич 1+2 га қадар қисқариб кетганди.

XS
SM
MD
LG