Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2018, Тошкент вақти: 16:04

Покистонда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик техникасини йиғувчи корхона очилади


Lahore, August 14, 2015.

Яқин вақт ичида Покистонда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик техникасини йиғувчи корхонани ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Спутник нашри "Ўзагротехсаноатхолдинг" компанияси раисиНодир Отажоновга таяниб хабар қилди.

Отажоновга кўра, Покистондаги корхона бир-икки ойнинг ичида очилиши мумкин, жорий йил охиригача эса, очилиши аниқ.

“Покистон Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тажрибаси ва технологияларига қизиқиш билдирмоқда. Бу мамлакатда чигит экишни механизациялаштириш даражаси 50 фоиздан ошмайди. Шу кунда бу мамлакат ҳукуматига ўзбек технологияларини Покистон шароитида тадбиқ этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тақдим этиш юзасидан иш олиб борилмоқда”, деган "Ўзагротехсаноатхолдинг" компанияси раисиНодир Отажонов.

XS
SM
MD
LG