Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:51

Паспорт столларида Оn-line навбатга туриш хизмати йўлга қўйилди


Uzbekistan - queue next passport desk to take new passport in Samarkand
Uzbekistan - queue next passport desk to take new passport in Samarkand

Тошкентдаги паспорт столларида навбатга туришнинг Оn-line тартиби йўлга қўйилди.

Эндиликда фуқаролар биомтрик паспорт олиш учун масофадан туриб навбатга ёзилишлари ва белгиланган муддатда “биометрик маълумотларни йиғиш пункти”га бориб паспортга ҳужжат топширишлари ёки олишлари мумкин. ​

Бунинг учун ​www.id.uz идентификация тизимида рўйхатдан ўтиши талаб этилиб, сўнгра www.gov.uz интернет саҳифасининг “Фуқаролик” бўлимига кириш йўли орқали, биометрик паспорт ҳужжатлаштириш учун Оn-line тартибда навбатга туриш мумкин бўлади.

Бу тартиб Тошкент шаҳрининг барча “биометрик маълумотларни йиғиш пунктлари”да жорий қилинган бўлиб, фуқароларга ҳамда тизимда фаолият юритаётган масъул ходимларга янада қулайликлар яратади, демоқда ИИВ расмийлари.

ИИБ идоралари олдида одамлар паспорт олиш учун улкан навбатларга туришади.

Ўзбекистонда эски паспортларни биомертик паспортга алмаштириш жараëн 2018 йилнинг 1 июлигача давом этиши белгиланган.

Бугунги кунда эски (нобиометрик) паспортлар билан Ўзбекистонни тарк этиш чекланган.

Қонунга кўра, Ўзбекистон ватандоши 9 иш куни мобайнида паспортни қўлга олиши керак.

Бироқ Озодликка етиб келаётган шикоятчиларга кўра, бу ҳолатлар ойлаб чўзилмоқда.

XS
SM
MD
LG