Линклар

Президент комиссияси ЎзТВ ислоҳоти бўйича жамоатчилик сўровини бошлади


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон телерадиокомпанияси фаолиятини ўрганиш ва фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида комиссия ташкил қилди.

Podrobno.uz. агентлигининг хабар қилишича, комиссия ЎзТВ фаолияти бўйича жамоатчилик фикри ва таклифларини ўрганиш учун сўров бошлаган.

Онлайн-сўровда иштирокчилардан телевидение фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича таклиф ва уни амалга ошириш механизмига доир фикр-мулоҳаза сўралмоқда.

Бироз муқаддам президент матбуот хизимати раҳбари Асад Хўжаев айни пайтда мамлакатда Миллий телерадиокомпанияни ислоҳ қилиш концепцияси ишлаб чиқилаётганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG