Линклар

Меҳнат вазирлигидаги учрашувда Россияда қайси мутахассисликларга эҳтиёж борлиги айтилди


Меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак ассоциацияси қисқа вақт ичида Россияда эҳтиёж бор мутахассисликлар бўйича 3 минг нафар атрофидаги кишини ишга жойлаштиришга тайёр. Бу ҳақда Ассоциация вице президенти Юлия Слуцкая Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида бўлиб ўтган учрашув чоғида.

Слуцкаяга кўра, Россияда бетончи, пайвандчи, бўёқчи, кафель ётқизувчи ва бошқа қурилиш мутахассислари, чилангарлар, электриклар, автобус ҳайдовчилари бошқа касб эгаларига эҳтиёж бор.

Меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак ассоциацияси вице президентининг айтишича, у ишлайдиган тузилмада меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий масалаларда ёрдамлашувчи, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи юқори малакали юристлар ишлайди.

Россия вакилининг айтишича, Фарғонада меҳнат муҳожирларига ёрдам маркази очиш режалаштирилмоқда. Бу марказда мутахассислар патент олиш учун ҳужжатларни тайёрлашга ёрдам беради.

XS
SM
MD
LG