Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:29

Усмонов Навальныйга видеомурожаат билан чиқди ва кечирим сўрашни талаб қилди


Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальныйга видеомурожаат билан чиқиб, уни "жиноятчи", "саводсиз" ва "омадсиз бизнесмен", деб атади.

Усмоновнинг Навальныйни судга беришига бағишланган видеороликни асли ўзбекистонлик бизнесмен "ВКонтакте" ижтимоий тармоғига жойлаштирди.

Олдинроқ Навальный махсус видеодастур тайёрлаб, унда Усмоновни коррупцияда айблаганди.

Ўз видеомурожаатида Усмонов мухолифатчидан кечирим сўрашни талаб қилади ва пора бермаганини таъкидлайди.

Навальный ва у асос солган "Коррупцияга қарши фонд" (ФБК) устидан Алишер Усмонов аризаси асосидаги суд 30 майда бўлиб ўтиши кутилмоқда, дея хабар беради RNS агентлиги судья қарорига асосланиб.

ФБК тайёрлаган лавҳада, жумладан, Усмонов Медведевга алоқадор "Соцгоспроект" фондига Москванинг энг қиммат - Рублевский шоссесида қиймати 5 миллиард рублга тенг ер ва уй ҳадя қилгани таъкидланади.

Фонд лавҳасида таъкидланишича, "Соцпроект" назорат кенгашининг раиси Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг курсдоши Илья Елисеевдир.

Аммо Алишер Усмонов бу кўчмас мулкни фондга мулкка қиймати баробар битим асосида берганини айтади.

Навальный бошқарган ФБК эса уларнинг ихтиёрида пора беришга оид фактлар мавжудлиги ва бу фактларни судга тақдим этишга тайёр эканликларини билдирган.

XS
SM
MD
LG