Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:30

Коми Сенат қўмитасида кўрсатма беришга рози бўлди


АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғи билан Федерал қидирув бюроси бошлиғи лавозимидан олинган Жеймс Коми Разведка бўйича Сенат қўмитасида бўладиган очиқ эшитувларда кўрсатма беришга рози бўлди.

Эшитувлар май ойи оҳирларида бўлади. Қўмита аъзолари Комидан Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловига аралашувига доир текширувларнинг бориши ва Америка матбуотида пайдо бўлган сўнгги хабарлар юзасидан уни фикрини эшитишни хоҳламоқда, деди қўмита раҳбари Ричард Берр.

Сўнгги кунларда Америка матбуотида Трамп гўёки Комидан собиқ хавфсизлик маслаҳатчиси Майкл Флинннинг Россия билан алоқаларига оид текширувни тўхтатишни талаб қилгани ҳақидаги иддаоларга тўла мақолалар босилди.

Экспертлар агар бу иддаолар ҳақиқат бўлса президент адлия тизими ишига аралашишга уринганлик сифатида малакаланади

Оқ уй президент Трамп ҳеч қачон Комидан тергов ишини тўхтатишни сўрамаганини билдирган.

XS
SM
MD
LG