Линклар

"Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boing 787 Dreamlinerда илк бор Нью-Йоркка учди


"Ўзбекистон ҳаво йўллари” 18 май куни Тошкент -Рига - Нью- Йорк - Тошкент рейсини Boing 787 Dreamliner учоғида амалга оширди.

Компания матбуот хизматига кўра, ҳаммаси бўлиб 238 йўловчи бўлган, уларнинг 179 нафари Нью-Йорккача борган.

Тошкентдан Нью - Йоркка бевосита парвоз июль ойидан бошлаб амалга оширилади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" нинг билдиришича 27 июль куни тарихда илк бор Boeing 787 Dreamliner лайнерида Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри қўнишсиз парвоз қилинади.

Тошкентдан Нью -Йоркка парвоз вақти 12 соатни ташкил этади, Тошкентга қайтиш учун эса 11 соат парвоз қилинади.

Ню-Йоркка тўғридан-тўғри парвозлар бошланганидан сўнг ҳам АҚШга Рига орқали бир ҳафтада бир марта бўладиган рейс сақлаб қолинади.

XS
SM
MD
LG