Линклар

Ўзбекистонда уч йилдан буён хорижга чиқарилмаётган адвокат оламдан ўтди


Адвокат Полина Браунерг.

19 май куни Тошкент вилоятида сўнгги йилларда касбий фаолияти учун расмийлар таъқибига учраган таниқли адвокат Полина Браунерг оламдан ўтди.

“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси (AHRCA) маълумотига кўра, Браунерг ўлимидан бир ҳафта аввал “мияга қон қуйилиши” ташхиси билан касалхонага олиб келинган ва жонлантириш бўлимида ётган. Унинг соғлиғи ёмонлашишига адвокатнинг 2014 йилдан бери хорижга чиқиши тақиқлаб қўйилиши сабаб бўлган.

68 ёшли Полина Браунерг тиббий кўрикка жуда муҳтож бўлган ва бу ишни Ўзбекистон ташқарисида амалга оширмоқчи эди. “Агар у ўз вақтида тиббий кўрик учун хорижга чиқиш имкониятига эга бўлиб, расмийлар хатти-ҳаракати туфайли жисмоний ва руҳий изтиробларни бошдан кечирмаганида эди, балки шу кунда орамизда бўлиб, ўз фаолиятини давом эттираётган бўларди”, деб ёзади AHRCA.

Браунергнинг чиқиш визаси олишга оид аризаси сўнгги бор 2017 йил февралида, яъни янги президент Шавкат Мирзиёев даврида рад этилган.

Ўлимидан олдин адвокат доим кузатувда экани ва таҳдидли қўнғироқлар олаётгани ҳақида маълум қилган.

XS
SM
MD
LG