Линклар

Петербургда миграция қонунчилигини энг кўп бузаëтган ўзбек муҳожирларидир


Россиядаги ноқонуний меҳнат муҳожирлари.

Санкт-Петербург бўйича миграция расмийларининг маълум қилишича¸ йил бошидан бери Петербургдан Россия Федерацияси ҳудудида юриш қоидаларини бузганлик айби билан 419 хорижий ҳайдаб чиқарилган.

Расмийларнинг таъкидича¸ бу қонунбузарларнинг 60 фоизини ўзбекистонлик¸ 24 фоизини эса¸ тожикистонлик муҳожирлар ташкил қилган.

Россия ҳудудидан депортация қилинганларнинг келаси беш йил ичида бу мамлакатга кириши тақиқланади.

Россияда¸ норасмий рақамларга кўра¸ беш миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бор.

XS
SM
MD
LG