Линклар

Рустам Азимов: Ўзбекистонга 1 миллиарддан ортиқ турк инвестициялари ётқизилди


Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Рустам Азимов

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 450 га яқин турк компания ва фирмалари иш олиб бормоқда. Мамлакат иқтисодиётига йўналтирилган турк инвестициялари ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Рустам Азимов баёнот берди.

Бу ҳақда хабар қилган кун.уз сайтига кўра, 25 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича IV Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва Туркия бош вазири ўринбосари Йилдирим Тугрул Туркеш раислиги остида ўтказилган,йиғилишда икки мамлакат вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари ҳам иштирок этган.

Кун тартибига мувофиқ, йиғилиш давомида савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий, техник ҳамкорлик, туризм, транспорт, коммуникациялар соҳасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқиган.

Хабар қилинишича, шу кунда Ўзбекистонда турк капитали иштирокидаги 441 корхона, шу жумладан, 100 фоиз турк капиталига асосланган 94 корхона фаолият юритмоқда.

Комиссия якунлари бўйича икки томонлама кўп режали ҳамкорликнинг кейинги ривожи бўйича аниқ ва муҳим келишувларга эришилгани айтилди.

XS
SM
MD
LG