Линклар

Мирзиёев Тошкентда кичик саноат зоналари очишга қарор қилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда 2 ой ичида кичик ҳажмдаги ихтисослаштирилган саноат зоналари бунёд этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Podrobno.uz. агентлигининг хабар қилишича, белгиланган саноат ҳудудларидаги ер майдонлари 10 йилга ижарага берилади.

Бу ҳудудда ишламоқчи бўлган тадбиркорлар ва ширкатлар энг кам иш ҳақининг 3 минг баробари (камида 150 миллион сўм) миқдорида сармоя киритиши лозим.

Бу шартни бажарган тадбиркорлар яхши ишлаган тақдирда муддат яна 10 йилга узайтирилади. Ҳудуддаги ишлаб чиқарувчилар 2 йилга солиқлардан озод қилинади.

Бундан ташқари, бўлғуси саноат зоналари ишлаб чиқарувчиларидан йиллик маҳсулотнинг 60 фози маҳаллий бўлиши ва камида 10 фоиз маҳаллий маҳсулотни экспорт қилиш ҳам сўралмоқда.

Президент Мирзиёев Тошкент ҳокимиятига 2 ой муддат ичида саноат зоналарини ташкил қилиш бўйича қарор чиқариш ва зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифасини топширди.

XS
SM
MD
LG