Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:22

Тошкентда ёнғин оқибатида тикувчилик цехи куйиб кетди


Ўзбекистонлик ўт ўчирувчилар.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 4-кварталда якшанба куни эрталаб тахминан соат 7ларда юз берган ёнғин натижасида тикувчилик цехи ёниб кетди.

Podrobno.uz нашрининг билдиришича, ёнғин 200 квадрат метр майдонни қамраб олган. Ёнғин оқибатида бинонинг ички қисми ва ишлаб чиқариш ускуналарининг барчаси ёниб кул бўлган.

Хабарда ёнғиндан жабрланганлар бўлмагани айтилмоқда. Айни пайтда ўт ўчирувчилар ёнғин сабабларини ўрганмоқда.

XS
SM
MD
LG