Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:25

Азиз Абдуҳакимов бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди


Азиз Абдуҳакимов.

Ўзбекистон президентининг 26 май кунги фармони билан Азиз Абдуҳакимов бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Азиз Абдуҳакимов 2016 йилдан бери меҳнат вазири лавозимида ишлаб келган. Мирзиёевнинг 23 майдаги фармони билан бу вазирлик Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига айлантирилган эди.

42 ёшли Азиз Абдуҳакимов 2012 йилдан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

2010 йил мартидан Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи, унгача — худди шу қўмита раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

XS
SM
MD
LG