Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:59

Ташқи ишлар вазири нега Ўзбекистонга чет эл сармоядори келмаётганини тушунтирди


Абдулазиз Комилов

Валюта конвертацияси йўқлиги ва фойдани репатриация қилиш имконсизлиги; банк-кредит тизимининг такомиллашмаганлиги; сармоядорлар ҳуқуқларининг заиф ҳимояси ва етарли даражада самарали бўлмаган суд тизими; маъмурий-бюрократик тўсиқлар; хорижий компанияларгалицензия ва рухсат бериш тартиб-қоидаларининг мураккаблиги ва паст инвестиция рейтинги Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг фикрича, Ўзбекистонга сармоя оқимини тўхтатиб қўяётган омиллардир.

Бу ҳақда Комилов Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида сўзлаган нутқида баёнот қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, чет эл сармояларни жалб этиш муаммоларини ҳар томонлама ўрганиб, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигининг Савдо-саноат палатаси билан биргаликда, вазирлик ва идоралар иштирокида Инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат ҳудудларига хорижий сармоя ҳамда замонавий технологиялар жалб этилишини рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди ва кўриб чиқиш учун Раҳбариятга киритилган.

XS
SM
MD
LG