Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:19

Атамбаев: Қирғизистон Президенти сайлови 15 октябрда ўтказилади


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев давлат раҳбарининг навбатдаги сайлови 15 октябрда ўтказилишини айтди. Сайловнинг янги санаси ҳақида президент мамлакат Қуролли кучларининг 25 йиллигига бағишланган тадбирларда чиқиши давомида эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, 15 октябрда халқ янги давлат раҳбарини сайлайди. “Сўнгги ойлар давомида мен ўтган кунларни эслаб, президент сифатида амалга оширган саъй-ҳаракатларимни таҳлил қилиб келяпман. Оллоҳга шукур! Унинг марҳамати билан сўнгги 5-6 йил ичида мамлакатни безовта қилиб келган кўп масалалар ўз ечимини топди”, - деди Атамбоев.

Президент сўнгги йилларда мамлакатнинг қўлга киритилган ютуқларини санаб ўтди. “Биринчи навбатда, бу – ўрнатилган тинчлик ва барқарорлик. Одамларда уйғонган аждодлар руҳи ва қудрати”, - деб таъкидлади у.

Февраль ойида МСК раиси Нуржан Шайлдабекова билан учрашуви давомида Атамбоев Конституцияга биноан сайлов 19 ноябрда бўлиб ўтиши ҳақида айтган.

Кейинроқ «Ата Мекен» парламент фракцияси сайлов ноябрнинг охирида ўтказилган тақдирда бу Конституциянинг ўзини бузиш ҳисобланиши дея изоҳлаб, сайловни августда ўтказишни таклиф қилган.
Давлат раҳбари навбатдаги сайловининг санаси ҳали тасдиқланмади.

Парламент сайлов санасининг ноябрнинг учинчи якшанбасидан октябрнинг учинчи якшанбасига ўзгартирилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади. Бу йил у 15 октябрга тўғри келмоқда.

XS
SM
MD
LG