Линклар

Мирзиёевнинг Фарғона водийсига сафар қилиши кутилмоқда


Президент Мирзиёев Хоразм сафарида.

Президент Шавкат Мирзиёев 1-2 июнь кунлари Андижон вилоятига боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда хабар тарқатган «Кун.uz» нашрига кўра, айни пайтда вилоятда президент ташрифига қизғин тайёргарлик кўрилаётир.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг президентликка сайланганидан бери Фарғона водийсига қиладиган илк сафари бўлади.

“Мамлакат раҳбари ташрифи давомида вилоятдаги фермер хўжаликлар, енгил-саноат корхоналарида бўлиши, Андижон шаҳридаги йирик гипермаркет қурилиш лойиҳаси, вилоят бокс мактаби ва қиличбозлик иншоотлари режаси таништирилиши кутилмоқда”, деб ёзди Кун.uz» нашри.

Хабарда билдирилишича,президент Андижондан ташқари водийнинг бошқа вилоятларида ҳам бўлиши мумкин. Водийдаги вилоятлар 3 ойдан буён бу ташрифга тайёргарлик кўраётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG