Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:50

Ўзбекистон Миллий медиа кенгашининг ташкил этилиши ортидан мамлакатда икки йил давомида телевидение бозори ҳажми икки баробарга кенгаяди.

Бу ҳақда 29 май куни Тошкентда ўтган Миллий медиа кенгаш тақдимоти маросимида кенгаш раиси Равшан Жўраев маълум қилди.

Хабарларда айтилишича, Миллий медиа кенгаш томонидан Ўзбекистонда телевидение аудиториясини ўлчаш тизими ташкил этилади ва рейтинг “Kantar TNS” компанияси томонидан олиб борилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Равшан Жўраев икки йил давомида телевидение бозори ҳажми икки баробарга ошишига ишонч билдирди.

Тақдимот давомида Миллий медиа кенгашнинг мақсад ва вазифалари тадбир иштирокчиларига таништирилди. Бироқ мазкур кенгаш ким томонидан ташкил этилгани хабарларда маълум қилинмаган.

XS
SM
MD
LG