Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:01

"Мирзиёев популистик чиқиш қилаётгани йўқ, халқнинг дардини айтаяпти"


Интернетда тарқалган аудиоёзувда президент Шавкат Мирзиёев банк ва молия соҳаси вакиллари ишини кескин танқид қилган. Аудио, афтидан, Ўзбекистон ҳукуматининг селектор йиғилиши пайтида ёзиб олинган. Мажлиснинг қачон ва қаерда ўтказилгани ва унда кимлар иштирок этгани маълум эмас. OzodNazar рукнида Президентнинг шу ёзувдаги айтганлари таҳлил қилинди.

Тахминан 3,5 дақиқалик аудиоёзувда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Саидкамол Хўжаевга танбеҳ берган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Рустам Азимовнинг жойларда керакли даражада иш олиб бормагани туфайли иқтисодий комплекс оғир аҳволга келганини қайд этган.

- Вилоят банкири у Булунғурга етиб бормайди, ҳеч қачон. Унинг вақти йўқ, обед қилиши керак, Самарқандда. Ухлаши керак яхшилаб, хўриллаб, обеддаям бориб ухлаб келади, яхши овқат ҳам еб келади. У банкирда! Шу ўзига хон, ўзига бек у! Булунғурда биров унинг пишагини пишт демайди. Ҳар ойда шерикчиси бор, пулни олиб кириб турибди, тамом! Бу ҳақиқат! - дейди Шавкат Мирзиёев.

Президент жойларда банк ходимлари ва раҳбарларини танқид қилиш асносида иқтисодий комплексни "эгаси" бўлмаган ҳолатга келтирилганига Рустам Азимов каби давлат раҳбарлари сабабчи эканини очиқча таъкидлайди:

- Ассалом алайкуум Эшмат акаа! Ҳокимга салом бермайди, банкка салом беради. "Тошмат акаа", дейди. Унинг юриши ҳам ўзгариб қолади, дарров банкирни. Бу ҳақиқат! Ердаги иш шуда! Бизда тизим тепада бор, пастда, мутлақо тизим йўқ десак, ишонаверинглар. Агарда бу тизимни маҳкам ушлаб, Тошкентда ўтирган Азимовга ўхшаганлар пастга тушиб ишлаганда, бу нарса бўлмасди. Шу ҳолатга келтирдик энди, иқтисодий комплексни. На эгаси бор, на сўрови бор! Йўқ! Эгасиям йўқ, сўровиям йўқ! - дейди Шавкат Мирзиёев

Прагадан иқтисод фанлари доктори Холназар Омоновнинг OzodNazar рукнида билдирган фикрига кўра, президент "халқ тили билан" банк ва молия соҳасидаги муаммоларни тушунтириб берган.

Холназар Омонов билан суҳбатни тингланг.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG