Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:26

Андижонга сафари давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳар бир хонадонда эчки боқишни йўлга қўйиш кераклигини таъкидлаган.

Мирзиёев Андижоннинг Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривож чорваси” кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишган.

Бу ерда 300 бош наслли эчки боқилмоқда.

Мирзиёев Германиядан келтирилган зотдор эчкиларни боқиш жараёни билан қизиққан ва тумандаги ҳар бир хонадонга иккитадан эчки тарқатиш зарурлигини таъкидлаган.

Бундан аввал президент Мирзиёев Ўзбекистон қишлоқ жойларида ҳар бир хонадон юзтадан товуқ боқиши керак, деб айтган эди.

XS
SM
MD
LG