Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:27

"Ўзбекнефтгаз" ва "Газпром" стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади


"Ўзбекнефтгаз" ва "Газпром" Россиянинг Петербург шаҳрида бўлиб ўтган халқаро иқтисодий форум доирасида стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Шартномага 2 июнь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, “Ўзбекнефтгаз” ширкати бошқаруви раиси Ғуломжон Ибрагимов ва “Газпром” раҳбари Алексей Миллер қўл қўйган.

“Газпром” матбуот хизматининг билдиришича, шартномада газ инфратузилмасини таъмирлаш, геологик разведка, газ қазиб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш, Ўзбекистонни газ билан таъминлашнинг бош схемасини ишлаб чиқишкаби йўналишларда ҳамкорлик қилиш белгиланган.

Жорий йил апрелида "Газпром" Ўзбекистондан 2018 йилдан бошлаб беш йил давомида 4 миллиард куб метр газ сотиб олиши тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.

2016 йилда «Газпром» Ўзбекистондан 6,2 миллиард куб метр газ сотиб олади.

XS
SM
MD
LG