Линклар

Шошилинч хабар
02 апрел 2026, Тошкент вақти: 02:48

АҚШнинг Орландо шаҳридаги отишмада бир неча киши ҳалок бўлди

Душанба куни эрталаб Қўшма Штатларнинг Флорида штати Орландо шаҳрида содир бўлган отишмада бир неча киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган Orange County прокуратураси вазият назоратга олинганини билдирди.

Маҳаллий расмийларга кўра, отишма сабаб Орландодаги бир қанча кўча тўсиб қўйилган.

Воқеа жойида полиция тергов-суриштирув ўтказмоқда.

Аввалроқ отишма эрталабки соат 9ларда Фулл Сейл университети яқинида бўлгани хабар қилинган эди.

Воқеага оид бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.

This item is part of
XS
SM
MD
LG