Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:28

Тошкент прокурори Мажбурий ижро бюросига раҳбар бўлди


Ботир Қудратхўжаев тўғрисидаги газета мақоласи.

Шу кунгача Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритган Ботир Қудратхўжаев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

Ўзбек матбуотининг билдиришича, бу борадаги фармонни президент Мирзиёев 6 июнь куни имзолади.

Президентнинг 29 майдаги фармонига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди.

Мазкур бюро асосан газ ва электр энергияси ҳақларини ундириш билан шуғулланиши белгиланган.

Қудратхўжаев 2016 йилнинг августида Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG