Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:29

БМТ Бош котиби шу ҳафта сўнггида Тошкентга келади


БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 10 июнь куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

БМТ янгиликлар марказининг 6 июнь куни хабар беришича, Гуттериш Самарқандда президент Мирзиёев билан учрашади. Куннинг иккинчи ярмида эса БМТ Бош котиби Қорақалпоғистонга боради ва оролбўйи ҳудудига саёҳат қилади.

Гуттериш Орол денгизининг қуриб қолган ҳавфзасидаги кемалар қабристонини бориб кўриши хабар қилинди.

2010 йилда ўша пайтда бош вазир лавозимида ишлаган Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида БМТнинг ўша пайтдаги бош котиби Бан Ки Мун ҳам Орол денгизини вертолётда айланиб чиққан элди.

БМТнинг билдиришича, Гуттеришнинг Марказий Осиёга сафари 8-9 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остонадан бошланади. Бу ерда БМТ бош котиби президент Назарбоев билан учрашади, ШҲТ саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

11 июнда Гуттериш Бишкекда президент Атамбаев билан учрашади. Шундан сўнг Ўшга сафар қилади ва 2010 йилги Ўш қирғини қурбонларини хотирлаш тадбирида иштирок этади.

Гуттериш 12 июнда Душанбега, 13 июнда Ашхабодга боради.

XS
SM
MD
LG