Линклар

ЎзМТРК собиқ раҳари Алишер Хўжаев янги ташкил этилган қўмитада иш бошлади


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК)га 12 йил раҳбарлик қилган, шу йилнинг февралида ишдан олинган Алишер Хўжаев янги лавозимга тайинланди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Алишер Хўжаев Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Ушбу қўмита президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 май кунги фармонига кўра Республика байналмилал маркази ҳамда дўстлик жамиятлари ва хорижий давлатлар билан маданий-маърифий алоқалар кенгаши негизида ташкил этилганди.

49 ёшли Хўжаев охирги йилларда Миллий Телерадикомпанияда юз берган коррупция можаролари марказида бўлган.

Хўжаевнинг жорий бош вазир Абдулла Ариповга қуда бўлгани, Арипов 2012 йилда Бош вазир ўринбосари лавозимидан олингач, у билан қариндошлик ришталарини узгани айтилади.

Алишер Хўжаев телевидение раҳбарлигига қадар Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашида хизмат қилган ва махсус хизматларга алоқааси борлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG