Линклар

Жасур Ибрагимов иши: тиббиёт коллежи директори ишдан олинди


Калтаклаб ўлдирилгани иддао қилинган тошкентлик талаба Жасур Ибрагимовнинг ўлими ортидан у ўқиган П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори Лутфи Юсупова ва яна икки муаллим ўз аризасига биноан ишдан олинган.

Жасурбек Иброҳимов жорий йилнинг 3 май куни ўз курсдошлари томонидан калтакланган.

Кейин эса 5 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиб, жорий йилнинг 1 июн куни оламдан ўтганди.

Ҳозирда жиноятга алоқадор шахслар доирасини аниқлаш юзасидан тегишли тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.

Жасур Ибрагимовнинг 1 июн куни оламдан ўтгани ҳақидаги хабар 3 июн куни тушдан сўнг Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар томонидан шиддат билан ёйилди.

500 га яқин одам Жасур Ибрагимов оиласини қўллаб-қувватлаб, айбдорлар жазоланиши талаби битилган петицияга имзо чеккан.

XS
SM
MD
LG